«Рома» сардори Франческо Тотти 11 ёшли ўғли Кристианнинг ўйинига баҳо берди.
«У яхши ўйнаяпти, бироқ сал ўйинқароқ бола. Унга қараб ўзимни танияпман. Лекин барибир менчалик яхши эмас. Ҳозирча у футбол ўйнаяпти, аммо кейинчалик ким бўлиб етишиши номаълум.
Бир мусобақада у 15 гол уриб, энг яхши тўпурар бўлди. Одамлар мени ўғлим бўлгани учун мукофотни олди деб гап қилишди, ҳеч ким 15 гол ургани билан ҳисоблашмаяпти» - деди Тотти.