Польша терма жамоаси ҳужумчиси Аркадиуш Милик Дания билан ўйинда жароҳат олди.
«Наполи» ҳужумчиси 1-тайм тугашига 5 дақиқа қолганида Дания термаси ҳимоячиси Янник Вестергор билан тўқнашиб кетди.
Милик, биринчи таймни оғриқ билан давом эттирди. Бироқ танаффусда мураббийлар уни алмаштиришди.













