Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

ХОҚ қўмитага аъзо мамлакатлар ҳукуматлари билан WADA’нинг ислоҳоти бўйича музокара ўтказади

Баҳо:
+ | -

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳукуматлари билан Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг ислоҳоти жараёнини биргаликда ташкил қилиш бўйича музокара ўтказади. Бу ҳақда Томас Бах маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

8 октябрь куни Швейцариянинг Лозанна шаҳрида олимпия саммити ўтказилди. Тадбир давомида WADA’нинг ишини ислоҳ қилиш бўйича навбатдаги таклифлар келтирилди. Якунда саммитнинг асосий иши белгиланган МОҚнинг декларацияси эълон қилинди.

«МОҚ декларацияси – олимпия ҳаракатининг допингга қарши ҳақиқий баёноти. Биз қатор ўзгартиришларни таклиф қилдик ва улар декларацияда қайд этилди. Менимча, энг аввало, спорт федерациялари ва мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш муҳимдир. WADA эса ушбу курашда бизнинг асосимиз. Олимпия саммити WADA’нинг ислоҳоти ва уни молиялаштириш жараёнида мамлакат ҳукуматлари билан музокара ўтказишдан манфаатдор», – деди Томас Бах.

«Допинг қабул қилганларга нисбатан санкциялар кучайтирилиши керак. Мамлакат ҳукуматларини қоидабузарларни жиноий жавобгарликка тортишга чақиряпмиз», – дея қўшимча қилди ХОҚ раҳбари.

Аввалроқ Пхенчхан–2018 қишки Олимпиадасида янги аксилдопинг тизими амал қилиши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи ўрталарида Томас Бах қўмитага аъзо бўлган 97 ташкилотга хат йўллаб, аксилдопинг тизимини ислоҳ қилиш жараёнига ўз ҳиссасини қўшишга чақирганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:02, 10.10.2016.
Ўқилди: 5064 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2717]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2429]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2422]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2335]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2293]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2211]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1873]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1731]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1720]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1537]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик