«Арсенал» собиқ ҳужумчиси Маруан Шамах фаолиятини «Кардифф Сити»да давом эттириши мумкин.
32 ёшли ҳужумчи «Кристал Пэлас»ни тарк этган эди. У айни пайтда эркин агент мақомига эга ва Кардифф жамоасида тиббий кўрикдан ўтмоқда.
Шунингдек, «Кардифф»да «Лидс» собиқ ҳимоячиси Сол Бамба ва «КПР» собиқ футболчиси Дэвид Хойлетт ҳам тиббий кўрикдан ўтмоқда. Ушбу футболчиларнинг барчаси эркин агентлардир.