Англияда ушбу ёзда 844 профессионал футболчининг клуб билан тузган шартномаси якунига етган эди.
Фақат 154 футболчигина янги жамоа билан шартнома тузган. Бу эркин агент номини олган футболчиларнинг 16 фоизни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, АПЛда эркин агентлар сони 128, чемпионшипда эса – 255 тани ташкил этди.
Айни пайтда Питер Одемвинги, Эммануэль Адебайор ва Маруан Шамах каби футболчилар ҳам эркин агент мақомига эгалар.