Катта эҳтимол билан ЖЧ-2026 Европада ўтказилмайди.
ФИФА агар бошқа қитъа вакиллари талабга жавоб бермасагина, ЖЧ-2026 Европада ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.
Натижада, ЖЧ-2026ни ўтказишга асосий даъвогар АҚШ бўлиб турибди. У Канада ёки Мексика билан қўшма ариза топшириши мумкин. Бу борада ҳеч қандай чеклов қўйилмайди.
ЖЧ-2026нинг формати ва нечта жамоа иштирок этиши январда маълум қилинади.