Таиланд ва Эрон терма жамоалари ўртасида 9 ноябрь кунига белгиланган ўртоқлик ўйини бекор қилинди. Бунга Таиланд қироли вафот этгани ва мамлакатда бир ойлик мотам эълон қилингани сабаб бўлди.
Ушбу баҳс шу йилнинг 9 ноябрь куни Бангкокдаги "Ражамангала" стадионида бўлиб ўтиши керак эди. Эрон терма жамоаси бу ўртоқлик ўйинига 15 ноябрь куни Куала-Лумпур шаҳрида ўтказиладиган Сурияга баҳсга тайёргарлик сифатида қараётганди.