Миланнинг «Интер» жамоаси мураббийлар штаби «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес хизматларига қизиқмоқда.
Италия гранди Европа футболи элитасига қайтмоқчи, шу боис жамоа ўз сафини Уругвай термаси ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи.
Олдинроқ нерадзуррилар «Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ва «Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэрога ҳам қизиқишган эди.
Эслатиб ўтамиз, Суареснинг «Барсела» билан тузган шартномаси 2019 йили якунига етади.