"Бунёдкор" - "Насаф" (1:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида “Бунёдкор” жамоасининг бош мураббийи Сергей Лушчан иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
-Бугун ёмон ўйин кўрсатмадик, стадионга йиғилган мухлислар ҳам яхши ўйин гувоҳи бўлишди. Бу ўйинга пухта тайёргарлик кўрган эдик. 6 очколик ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Ўзингизга маълум соврин учун курашаётган ҳар бир жамоа учун бундай ғалаба катта аҳамият касб этади. “Насаф” жамоаси бизнинг асосий рақибларимиздан бири ҳисобланади. Бу жамоа ҳар қандай жамоага қарши кучли ўйин намойиш эта олади. Бугун ҳам шундай бўлди. Умуман олганда натижадан қониқдим.
Аввал ҳам айтганман, жамоамиз олдига чемпионатда ҳам кубок учун курашда ҳам фақат юқори мақсадлар қўйилган. Шу мақсадларимизга эриши учун охиригача кураш олиб борамиз.