«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 8-тури доирасида «Ливерпуль»га қарши ўйин (0:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Жуда қийин ўйин бўлди, лекин бизга нисбатан уларга қийин бўлди. Биз узоқ вақт давомида назоратни қўлда ушлаб турдик: ўйинни жуда яхши бошладик ва рақибнинг тўп йўқотиш эҳтимолини назорат қилиб турдик. Давид де Хеа ажойиб сэйв қилди, лекин бу истисно: биз ҳаммасини назоратда ушладик, биз ўз ҳиссиётларимизни жиловлай олдик.
Тактика борасида тўхталадиган бўлсам, биз яхши ва ақлли ҳимояландик. Бизда яхши вазиятлар бўлди. Златан гол уради деб ўйлагандим, аммо ўхшамади. Унга жарима майдончасига ёриб кириш етишмади.
Биз бутун ўйинни назорат қилишни истагандик, рақиб бизга нисбатан прессинг қилишини билгандик. Биз вазиятга мослашишимиз керак эди. "МЮ" ғалаба қозонишни истаганди, лекин "Ливерпуль" — жуда яхши жамоа», — дейди Моуриньо.