«Спортинг» яримҳимоячиси Виллиам Карвальо Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Боруссия Д» (1:2) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрини маълум қилди.
«Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, аммо рақиб икки вазиятини голга айлантирди. «Спортинг» ажойиб ўйин намойиш қилди, натижа эса адолатдан бўлмади. «Боруссия» яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиб қолди, биз эса йўқ. Ҳали олдинда уч ўйин бор, вазиятни ўнглашимиз мумкин» - деди Каравальо A Bola хабарида.