«Бавария» клубининг собиқ дарвозабони Оливер Кан мюнхенликларга Германия чемпионатида ҳеч ким тенг келолмаслигини айтди.
«Бавария» юқори савиядаги ўйинни намойиш қилмоқда ва рақибларини ҳар томонлама ортда қолдирмоқда. Германия чемпионатида унга бас кела оладиган рақиб йўқ. Аммо Анчелотти келганидан сўнг, футболчилар унинг ғояларига кўникиб кетишлари учун вақт керак бўлади» - деди Кан Sport1.de хабарида.