«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Франция президенти Франсуа Олландга жавоб берди.
У ўз китобида футболчини маънавият нуқтаи назаридан ёшларга ўрнак бўлолмаслиги ҳақида ёзган эди.
«Агар ўрнак бўлолмасам, у ҳолда ўрнак бўла оладиган бошқа футболчилар бордир. Мен футбол ўйнамоқдаман, одамларга қувонч улашяпман, ота-онам ҳам менга яхши тарбия беришган» - деди Бензема.