«Фенербахче» ҳужумчиси Робин ван Перси собиқ бош мураббий Алекс Фергюсон ҳақида гапирди.
«МЮ» клубида бугун ҳам тўп суришим мумкин эди, аммо энди буни ҳеч қачон билмаймиз. «МЮ» билан шартнома имзолаганимда, сэр Алекс яна бир неча йил ишласа керак деб ўйлаганман. Лекин футболда ҳамма нарса тез ўзгарар экан. Олдиндан бир нарсани режалаштириш жуда мушкул бўларкан. Нима ҳам қилардик, бу саҳифани ёпиб, кейингисини очамиз» - деди Ван Перси.
Эслатиб ўтамиз, Робин ван Перси Фергюсон қўл остида «МЮ» клубида ўйнаганди.