"Манчестер Сити" яримҳимоячиси, ҳозирда "Севилья"да ижарада ўйнаётган Самир Насри Франция терма жамоасига қайтмаслигини маълум қилди.
Футболчининг бу қарорига терма жамоанинг бош мураббийи Дидье Дешам сабабчи эканлиги тахмин қилинмоқда. Мутахассис футболчини 2014 йилдаги жаҳон чемпионати олиб кетмаган. Шундан сўнг Насри мураббийни иккиюзламачи деб атаган эди.
"Франция терма жамоасини отам бошқарса ҳам унда ўйнамайман. Бу саволга 100 марта жавоб бердим. Мен бир сўзли инсонман. Ҳар бир айтган сўзимга жавоб бераман", - дейди Насри.