Кириш Регистрация

Дуглас: "Барселона"да ҳар куни уйга кўзимда ёш билан қайтар эдим"

Баҳо:
+ | -

Хихоннинг "Спортинг" клубида ижарада ўйнаётган "Барселона" ҳимоячиси Дуглас Перейра каталония клубидаги оғир дамларини эслади.

"Барса" мураббийлари бразилиялик футболчига кўп умид қилмадилар бунинг устига уни доимий жароҳатлар таъқиб қилар эди.

"Болалигимдан футболчи бўлишни орзу қилардим. Буни қийин иш деб ҳисоблардим, аммо олдинга ҳаракат қилар эдим. "Барселона"да жароҳатлар туфайли менга осон бўлмади, ҳар куни кўзимда ёш билан уйга қайтардим. Аммо мен курашишим керак эди. Атрофимдаги муҳит ҳар доим менга қарши бўлган, аммо мен оилам ва яқинларим учун кучли бўлишим керак эди", - дейди Дуглас.

Дуглас 2014 йилда "Сан-Паулу"дан "Барселона"га ўтган, бунинг учун каталонияликларнинг собиқ спорт директори Андони Субисаретте танқидларга учраган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 15:42, 20.10.2016.
Ўқилди: 9442 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.