Петербург футболи тарбияланувчиси, 2011 йилда "Анжи" сафида ўйнаган Михаил Помецко ўш вақтларда жамоада ҳукм сурган тартиблар ҳақида эслади.
"Это’онинг ортидан югуришарди, унинг бутсаларини доим тозалаб қўйишарди, унга ҳамма нарса мумкин эди. Чанқаганда унга вақтида кока-кола келтиришмаса машғулотни тўхтатиб қўйиши мумкин эди. У бу ичимликни жуда яхши кўришини яширмасди.
Ўша вақтда "Анжи"ни аслида Роберто Карлос ва Самуэль Это’о бошқаришар эди, бу икки футболчи ҳатто таркибни ҳам белгилар эди. Мана, нима учун Игорь Денисов билан жанжал келиб чиққан. Игорнинг ҳам ўзига яраша обрўси бор эди, Это’о са кимни майдонга тушириш ва майдондан олишни ҳам ҳал қилар эди. Футболчи сифатида мен Игорнип тушунаман. Агар менинг ҳам шундай ҳурматим бўлганида, мен ҳам шундай йўл тутар эдим", - слайди Поменцко.