Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Мессининг Европа майдонларидаги энг сермаҳсул ўйинлари

Баҳо:
+ | -

Лео Мессининг ЕЧЛ даги статистикаси 108 ўйинда 92 голга тенгдир. “Манчестер Сити”га қарши қайд этилган ҳет-трикдан сўнг, Лео тарихий тўпурарлар рўйхатида Криштиану Роналдудан уч голга ортда қолмоқда. Шу далилдан келиб чиққан ҳолда, “Penalti” аргентиналик суперюлдузнинг ЕЧЛ даги энг ёрқин учрашувларини эслаб ўтади.

Картинки по запросу Messi 4-1 Arsenal photos

2010 йил, 6-апрел. Чорак финал. “Барселона” 4:1 “Арсенал”

Голлар: Месси, 21, 37, 42, 88; Бендтнер, 18.

Лео ЕЧЛ да илк бор икки борадан кўпроқ гол урганида 22 ёшда эди.  Ўша баҳсда Месси классик ҳет-трик қайд этган эди, яъни илк бўлимнинг ўзида Лондоннинг “Арсенал”ини уч бора жазолаганди. Баҳс сўнггида эса, у ҳет-трикни покерга айлантирди ва каталонияликларга ёрқин ғалабани тақдим этди. “Канонирлар” устози Венгер ҳам Мессининг маҳоратига тан берди ва уни PlayStation футболчисига қиёслади.

Картинки по запросу barcelona 4-0 ajax messi

2013 йил, 18-сентабр. Гуруҳ босқичи. “Барселона 4:0 Аякс

Голлар: Месси, 22, 55, 75; Пике, 60.

2013/2014 йил мавсумининг илк ЕЧЛ гуруҳ босқичи ўйинида Месси Голландиянинг “Аякс”ини аяб ўтирмади. Месси кўпинча ўзининг сермаҳсул ўйинларида учрашув ҳисобини очиб берувчи голни уради. Бунга кейинги сермаҳсул ўйинлар билан танишиш  орқали ойдинлик киритиб оламиз.


2016 йил, 13 сентябр. Гуруҳ босқичи. “Барселона” 7:0 “Селтик”
Голлар: Месси, 3, 27, 60; Неймар, 50; Иниэста, 59; Суарес 75, 88.
Амалдаги ЭЧЛ гуруҳ босқичини “кўк-анор-ранглилар” ўта шафқатсиз оҳангда бошлашди. Бу сафар Брендан Рожерс қўл остидаги “Селтик” қаҳшатқич зарба олдида бош эгди. Месси уч бора шотландларни жазолади. Боз устига, бу магълубият клуб тарихидаги Европа аренасида учралган энг йирик магълубият сифатида тарихдан жой олди. Собиқ “Ливерпул” мураббийи эса, бу натижани “шармандалик” дейишдан йироқ эканини намоён қилди, боиси каталонияликлар кучлироқ клубларни ҳам голлар ёмгъири остида қолдирган пайтлар ҳам учраб турган.

2016 йил, 13-октябр. Гуруҳ босқичи. “Барселона” 4:0 “Манчестер Сити”
Голлар: Месси, 17, 61, 69; Неймар, 89.
Мессидан қабул қилиб олинган тарсаки Гвардиола учун дастлабкиси эмас, сабаби бундан ҳам аламлироқ зарбани Месси 2 йил олдин ҳам Гвардиолага йўллаган эди. Ўша баҳсда Месси дубл қайд этган эди. Аммо Месси бу билан чегаралинб қолмади ва бу сафар аргентиналик сеҳргар севимли мураббийини уч бора жазолади. Месси фаолиятида илк бора гуруҳ босқичида икки маротаба кетма-кет ҳет-трик қайд этди. Қурбонлар – “Селтик” ва “Манчестер Сити”лардир. Гладбахнинг “Боруссия”сига қарши учрашувни форвард жароҳати сабабли ўтказиб юборган.

Манба: penalti.uz
Киритилди: 08:49, 22.10.2016.
Ўқилди: 4815 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.