"Барселона"нинг собиқ футболчиси Хави Англия лигаси Кубоги 1/8 финалида "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашув олдидан фикрларини билдирди.
"Гвардиола ҳам, Моуриньо ҳам бу ўйинни ютишни истайди. Улар лига Кубогига жиддий қарайдилар, деб ўйлайман. Пеп жамоасининг охирги ўйинларидан норози, принципиал рақиб устидан ғалаба "Сити"га ғалабалар эшигини очиши мумкин. "
Бунинг устига Гвардиола Англиядаги биринчи совринини ютишга муштоқ. Шунинг учун лига Кубоги катта аҳамиятга эга. "Юнайтед"да янада қийинроқ - унинг фақат уч ўйинчиси "Сити" савиясига тўғри келади. Моуриньо жамоани нди қура бошлади ва лига Кубоги унинг бу мавсумдаги умиди. "МЮ" премьер-лига чемпиони бўла олмайди. Кубоклар ва ЕЧЛдаги ўрин - Моуриньонинг асосий мақсадлари", - дейди Хави.