«Монако» ҳужумчиси Радамель Фалькао твиттер саҳифасида ёзган хабари билан ҳаммани ҳайрон қолдирди.
Футболчи собиқ жамоадоши Кокега тушунарсиз тарзда жавоб йўллаган - @Koke6 hhhfjujfjznkkxioopññññjxbjgjjfufuxuubbjzhhjjzuxyuguujxjdudii
Ярим соат ўтгач, футболчи дўстидан узр сўраб, бу хабарни 3 ёшли қизчаси ёзганини маълум қилди. «Кокиньо, узр. Буни Доми ёзибди» - деди Фалькао. «Ҳаммаси жойида дўст, муаммо йўқ» - деб жавоб ёзди унга Коке.