«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Олтин тўп» учун курашда рақобатчилардан орқада қолаётганидан хавотирга тушиб қолган.
Diario Goal хабарига кўра, 31 ёшли футболчи «Реал» президенти Флорентино Пересга мурожаат қилиб, клуб унинг номзодини ҳар томонлама реклама қилиши кераклигини илтимос қилган.
Роналду бу борада Мессини тинмасдан мақтаб ёзаётган Каталония нашрларини мисол келтирган. Криштиану Мадрид матбуоти ҳам унинг номзодини қўллаб-қувватлашини хоҳлаган.