«Бавария» ярим ҳимоячиси Артуро Видаль «Олтин тўп» соҳибини аниқлаш тамойилини танқид қилиб ўтди.
«Соврин ҳамиша ҳужумчиларга насиб этади. Қайси ўйинчининг маркетинг хизмати кучлироқ йўлга қўйилган бўлса, ўша футболчи совринга эга бўлади. Агар совринни ҳақиқий ютуқларга қараб бериладиган бўлса, барчаси бошқа бўлиши мумкин эди.
Ўтган мавсум мен учун жуда зўр ўтди. Мен фақат Чемпионлар лигасини қўлдан чиқардим. Қолган совринларга эга чиқдим», – дейди Видаль.
Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи Германия чемпионлиги, мамлакат кубоги ҳамда Чили терма жамоаси билан Америка кубогини қўлга киритди.