«Барселона» ҳужумчиси Неймарнинг отаси ўғлининг "кўк-анорранглилар" сафида ўйнаётганининг сабабларидан бирини тилга олиб ўтди.
«Месси кимлигини ва унинг қандай аҳамиятга эга эканини барчамиз биламиз. У Неймарнинг кумири ҳисобланади. Ўғлим Месси билан бир жамоада ўйнаётганидан бахтли. У Месси билан бирга майдонга чиқишдан ва Лионель туфайли "Барселона" сафида ўйнаётганидан ҳамиша хурсанд.
Агар Месси ва Криштиану Роналду бўлмаганида, балки, Неймар ҳам бўлмасди. Пеле ва Марадона ўз вақтида футболчилар учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилмаганида, кўп ўйинчилар етишиб чиқмаган бўларди», — дейди бразилиялик футболчининг отаси.