Неаполь мэри Луижи Де Мажистрис «Ювентус» ҳужумчиси Гонсало Игуаин шаҳарга келмоқчи бўлса, ёнида темиризлагич олиб юриши, ўзини эса 1000 тансоқчи қўриқлаши кераклиги ҳақида гапирди.
«Наполи» мухлислари Игуаинни жуда яхши кўришарди. «Ювентус»га ўтганидан сўнг муҳаббат ришталари узилди. Энди Игуаин Неаполь шаҳри кўчаларида бемалол юролмайди. Ҳеч ким уни очиқкўнгиллик билан кутиб олмайди.
У темиризлагич ва 1000 тансоқчи билан ташриф буюриши лозим» - деб айтди Де Мажистрис Radio 2 эфирида.
Эслатиб ўтамиз, бугун «Ювентус» клуби ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилади.













