«Челси» бош мураббийи Антонио Контенинг хабарига кўра, ҳимоячи Бранислав Иванович жароҳатидан тўлиқ қутилган.
32 ёшли сербиялик футболчи сўнгги 3 ўйинда майдонга тушолмаган эди.
«Фабрегас «Саутгемптон»га қарши ўйинга тайёр эмас, аммо Иванович жароҳатидан тўлиқ қутилди. Бошқа футболчиларнинг ҳаммаси тайёр. Шунинг учун ҳам ўйинга оптимал таркибни танлашим керак» - деди Конте.