Турнир жадвалида сўнгги поғонани банд этиб турган жамоамиз учун чемпионатнинг ҳар бир ўйини муҳим ва шу билан бирга ҳаяжонли тарзда ўтмоқда.
Негаки кучлилар сафида ўз ўрнини сақлаб қолишга астойдил харакат қилаётган “бургутлар”дан бунинг учун энг аввало ғалаба қозониши талаб этилади.
Олий лиганинг навбатдаги турида жамоамиз “Олмалиқ” меҳмони бўлди. Гарчи сафарда ўйнашига қарамай йигитлар майдонга фақат ғалабани кўзлаб чиқишди. Чунки ҳар бир очко айни дамда олтинга тенг бўлиб турибди.
Тарихда шу кунгача фақат бир марта (2014 йил) Олмалиқдан дуранг билан қайтишга муваффақ бўлган андижонликлар жорий мавсум ҳам ушбу натижани қайд этди.
Ҳар икки жамоа ҳам майдонда борини бериб харакат қилди. Футболчилар тўп учун курашларда бир-бирларини ортиқча аяб ўтирмади. Гол уриш учун ҳар икки жамоада ҳам қулай имкониятлар туғилган бўлсада, учрашувда дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолинди. Шу куни “Андижон” посбони Хуршид Ходжаев маҳорат кўрсатиб, бир неча вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолган бўлса, “Олмалиқ” дарвозабони Акмал Ортиқов ҳам хато қилмасликка уринди ва буни уддалади.
Шу тариқа жамоамиз сафардан қимматли бир очко билан қайтишга муваффақ бўлди. Энди 3 ноябрь куни “Соғлом авлод” стадионида “Бунёдкор” билан ўйнаймиз.
29/10/2016 йил.
Олий лига 27-тур
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Андижон» (Андижон) 0:0.
Олмалиқ. “ОКМК” стадиони 1808 томошабин.
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент) – 8,7, Санжар Шоюсупов (Тошкент) – 8,6, Артём Калинин (Қарши) – 8,6, Комилжон Расулов (Қарши) – 9.
Назоратчи: Булат Галеев (Тошкент).
«Олмалиқ»: 87. Акмал Ортиқов, 3. Саидкомил Акбаров, 4. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 5. Евгений Гоголь (С), 6. Раҳматулло Бердимуродов, 7. Арслонмурод Амонов, 9. Мўйдин Мамазулумов ( 23. Тимур Усмонов, 90), 11. Зоҳир Пиримов (14. Дониёр Исмоилов, 79), 13. Отабек Валижонов (99. Шохназар Норбеков, 46), 77. Диёр Туропов, 94. Хуршид Мухторов.
Захира: 16. Умид Хонимқулов, 17. Муҳаммад Исаев, 25. Достон Абдураҳмонов, 33. Айбек Нурбоев, .
«Андижон»: 46. Хуршид Ходжаев, 4. Азамат Исроилов (10. Анвар Бердиев, 76), 6. Иброҳим Отахонов (55. Дилшод Жўраев, 85), 8. Эльман Тагаев (91. Алибобо Раҳматуллаев, 59), 17. Тимур Васильев, 18. Фарҳод Бекмуратов, 21. Жавлон Гусейнов, 22. Рўзимбой Аҳмедов, 29. Обид Жўрабоев, 89. Бобур Акбаров, 90. Павел Смоляченко.
Захира: 1. Акмал Турсунбоев, 19. Денис Ильеску, 25. Фарруҳ Мирзаев, 70. Солоҳиддин Солоҳитдинов.
Огоҳлантиришлар: Отабек Валижонов (31), Хуршид Мухторов (53), Абдуқаҳҳор Хожиакбаров (62), Арслонмурод Амонов (81) – Бобур Акбаров (9), Фарҳод Бекмуротов (90+3).
Энг яхши ўйинчилар: Евгений Гоголь – Хуршид Хўжаев.