Украина премьер-лигасининг 13-туридан ўрин олган ўйинда «Ворскла» ўз майдонида «Александрия»ни қабул қилди
Мезбонлар биринчи бўлимда иккита гол ўтказиб юбориб, қийин аҳволда қолишди. Аммо сўнгги дақиқаларда уюштирилган ҳужумлар натижасида ҳисоб тенглаштирилди ва қимматли очко қўлга киритилди. Ҳамюртимиз Санжар Турсунов бу ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.
Бу натижадан сўнг «Ворскла» 16 очко билан 7-ўринда бормоқда.
УПЛ 13-тур
"Ворскла" (Полтава) - "Александрия" 2:2
Голлар: Кобахидзе 90+1 (пен.) Одарюк 90+3 - Яремчук 1, 21
"Ворскла": Непогодов - Симинин, Дитятьев, Чеснаков, Пердута (Загорулько 44) - Голодюк, Скляр - Кобахидзе, Турсунов, Ребенок - Хлебас (Одарюк 70)
"Александрия": Леванидов - Микицей, Басов, Шендрик, Цуриков - Запорожан, Огиря - Козак (Жичиков 89), Леонов (Чорний 76) - Яремчук (Старенький 64), Пономарь
Огоҳлантиришлар: Чеснаков 28, Дитятьев 61 - Козак 74, Пономарь 85, Басов 90, Чорний 90+2