Кириш Регистрация

ЕЧЛ 4-тур. «Ман Сити» «Барселона»дан реванш олди

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигасининг 4-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Барселона» клубини қабул қилди.

Қизғин курашларга бой ўйин голларга ҳам бой бўлди. Дастлабки дақиқаларда мезбонлар кўпроқ ҳужум қилишди, аммо «Барселона» яхши ҳимояланиб, қарши ҳужумларда хавфли ўйнади.

21-дақиқада шундай ҳужумларнинг бирида меҳмонлар рақибни жазолай олишди. Неймар катта тезликда чап қанотдан жарима майдонига яқинлашди ва тўпни марказдан кириб келаётган Мессига етказди. Ҳужумчи эса икки ҳимоячидан орасидан ўтиб кетди ва дарвозабон билан юзма-юз қолган вазиятда тўпни пастки бурчакка аниқ йўллади.

39-дақиқада ҳисоб тенглашди. Агуэро тўпни Стерлингга оширди. Рахим ўнг томондан жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни чапдан келаётган Гюндоганга етказди. Илкай эса яқин масофадан тўпни дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

51-дақиқада Кевин де Брёйне чамаси 24 метр масофадан белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

74-дақиқада ўнг қанотдан жарима майдонига кириб келган Навас тўпни марказга, Агуэрога етказди. Бироқ у тўпни дарвозага йўллай олмайди ва тўп рикошет билан Гюндоганга келиб тушди. Илкай эса яқин масофадан дарвозани осонлик билан ишғол этиб, ҳисобдаги фарқни оширди.

Ўйин охирига қадар бу натижа ўзгармай қолди ва "Ман Сити" "Барселона"дан ўтган турдаги мағлубият аламини олди.

ЕЧЛ, 4-тур
Манчестер Сити Англия – Барселона Испания 3:1 (1:1)
Голлар: 0:1 – 21 Месси, 1:1 – 39 Гюндоган, 2:1 – 51 де Брюйне, 3:1 – 74 Гюндоган.
Манчестер Сити – Кабальеро, Отаменди, Коларов, Сабалета, Стоунз, де Брюйне (Нолито, 89), Фернандиньо (Фернандо, 60), Гюндоган, Стерлинг (Навас, 71), Сильва, Агуэро.
Барселона – тер Стеген, Суарес, Умтити, Динь, Бускетс, Маскерано, Ракитич (Туран, 61), Серджи Роберто, Андре Гомеш (Рафинья, 77), Неймар, Месси.
Огоҳлантиришлар: Стерлинг (11), Ракитич (20), Неймар (29), Коларов (60), Бускетс (76).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:33, 02.11.2016.
Ўқилди: 14791 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9193]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4622]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4278]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4129]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3317]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3079]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3057]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2721]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2565]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2379]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик