Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Превью: «Насаф» - «Нефтчи»

Баҳо:
+ | -

“Насаф” жамоаси навбатдаги 28-тур учрашувини “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 4 ноябр жума куни “Ғузор” марказий стадионида соат 16:00да бошланади.

ЎзПФЛ, 28-тур. 04.11.2016
“Насаф” (Қарши) – “Нефтчи” (Фарғона)
Ғузор ш., “Ғузор” марказий стадиони. 16:00да
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)
Ёрдамчи ҳакамлар: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент).
Захира ҳаками: Акобирхўжа Шукруллаев (Тошкент)
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Роман Черников.

Учрашув ҳаками ҳақида маълумот
ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бу йилги футбол мавсумида "Насаф" иштирокидаги бешта учрашувда ҳакамлик қилган. Шулардан учтаси миллий чемпионат баҳслари бўлса, қолган иккитаси кубок учрашувларидир. Қаршиликлар ушбу учрашувларнинг учтасида ғалаба, биттасида дуранг ва бир учрашувда мағлуб бўлган.

Жамоаларнинг ўзаро натижалари тенг
Мазкур жамоалар ҳозиргача миллий чемпионатимизда 39 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларда жамоалар 15 мартадан ғалаба нашидасини суришган. Яъни ҳар иккала жамоаларнинг ғалабалар сони тенг. Қолган 9 учрашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбатида кичик устунлик "Насаф" томонида - 50:48.

Ушбу жамоалар илк марта 1997 йили Қаршида ўзаро баҳс олиб боришган. Эсингизда бўлса, “Насаф” жамоаси ўз тарихидаги илк олий лига учрашувини ўз майдонида “Нефтчи” жамоасига қарши учрашув билан бошлаган эди.

Мазкур жамоалар ўртасидаги Фарғонада бўлиб ўтган бу йилги 13-тур учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилган. Эсингизда бўлса, учрашувда энг тезкор гол, 1-дақиқада Бобир Абдуҳолиқов томонидан киритилган эди. Аммо майдон эгалари биринчи бўлимни ўзидаёқ ҳисобни тенглаштиришган ва иккинчи бўлимда ҳисобда олдинга ўтиб олиб, яна ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишган. Майдон эгалари, шунингдек ғалаба, қозониш учун, ўз имкониятидан фойдалана олишмаган. Шукурали Пўлатов 90+3-дақиқада 11 метрлик жарима тўпини голга айлантира олмаган эди. Ушбу учрашувни видеошарҳини мана бу ҳавола орқали томоша қилинг.



Қаршидаги учрашувлар ҳақида

Жамоалар Қаршида бўлиб ўтган 19 учрашувда ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган 12 учрашувда “Насаф”нинг қўли балан келган, 6 учрашувда фарғоналиклар ғалабага эришган. Қолган биргина учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршида ўтказилган учрашувларда дарвозаларга жами 51та гол киритилган. Тўплар нисбати 33:18ни ташқил этмоқда. Устунлик қаршиликлар томонида.

“Насаф” жамоаси ўз мухлислари олдида илк марта “Нефтчи” жамоаси устидан 2000 йили тарихий ғалабага эришган. Бу учрашув 4:2 ҳисобида якунланган. Учрашувдаги жамоамиз голларига Рустам Абдуллаев (26), Баҳром Ҳайдаров (28), Зафар Холмуродов (56), Мурод Исмоилов (86)лар муаллифлик қилишган. “Нефтчи” жамоасининг икки голини Акмал Холматов ва Асад Дўрмонов киритишган.

“Нефтчи” жамоаси сўнгги бор 2012 йили Қаршида ғалабага эришган. Жамоалар ўртасидаги ягона ва сўнгги дуранг 1:1 натижаси, 2001 йили қайд этилган.

Рўзиқул Бердиев қўл остидаги “Насаф” жамоамиз фарғоналиклар билан бўлган учрашувларда мағлубиятсиз серияларини давом эттириб келишмоқда. Р.Бердиев шу пайтгача жамоамизни миллий чемпионат учрашувларида “Нефтчи”га қарши етти марта майдонга олиб тушган, шу учрашувларнинг бештасида жамоамизнинг қўли баланд келган ва икки учрашув дуранг натижа билан якунланган.

Бўлажак “Насаф” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув бу сафар ҳам муросасиз ва курашларга бой тарзда кечишини шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Шунингдек, "аждарлар"нинг кейинги пайтда намойиш этаётган ўйинлари, мамлакатимиз футбол ишқибозлари ўртасида ҳам катта қизиқишга сабаб бўлмоқда.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати
Мазкур жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолатига эътибор қаратсак, "Насаф" ўтган 27 учрашувда 54 очко жамғариб, 3-поғонани банд этиб турибди. “Нефтчи” жамоаси эса 31 очко билан 11-поғонада бормоқда.

“Насаф” ўтган учрашувда рақибига нисбатан кучли ўйин намойиш этиб, мағлубиятга учради. “Нефтчи” жамоасини ўтган турда бухороликлар ўз майдонида “хафа” қилишган.

“Насаф” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида бўлиб ўтишини яна бир марта эслатиб ўтамиз. Учрашув соат соат 16:00да бошланади.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув эса 3 ноябр пайшанба куни Спутник қўрғонидаги "Насаф" ёшлари қароргоҳи майдонида соат 15:00да бошланади.

Барча мухлисларимизни бўлажак учрашувларга чорлаб қоламиз!

“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 11:05, 02.11.2016.
Ўқилди: 6628 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.