«Боруссия Д» мураббийлар штаби ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамейянгни Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Спортинг» (1:0) клубига қарши ўйин заявкасидан ўчириб ташлаган.
Гап шундаки, габонлик футболчи ҳеч кимдан рухсат сўрамай, 31 октябрь куни Италияга бориб келган.
Томас Тухелнинг гапига кўра, футболчини нима учун жазолангани клубнинг ички иши, унга ҳеч ким аралашмайди. Обамеянг эса кейинги ўйинда майдонга қайтади.