Кириш Регистрация

«Ливерпуль» хўжайини Клопп билан учрашди

Баҳо:
+1 | -

«Ливерпуль» Юрген Клопп билан алоқага чиқмоқда, дея хабар беради Англиянинг The Sun нашри. Манбага кўра, клуб хўжайини Жон Хенри ҳозирда Мальоркада дам олаётган германиялик мутахассис билан учрашиш учун у ерга учиб борган.

Учрашувдан кўзланган мақсад ҳозирча номаълум — бу мураббийни ортга қайтариш таклифими ёки 2024 йилда айнан Клоппнинг тавсияси билан тайинланган Арне Слот борасидаги маслаҳатлашувми, буси мавҳумлигича қолмоқда.

Шунингдек, манба бошқа қизиқарли сценарийни ҳам келтирган: «Борнмут» билан муваффақиятли ишлагани ортидан ўз мавқеини анча оширган испаниялик мутахассис Андони Ираола жамоа бошқарувини қўлга олиши мумкин.

Киритилди: 00:38, 25.05.2026.
Ўқилди: 2743 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик