Мадриднинг "Реал" клуби "Порту" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Родригу Морани ўз сафига қўшиб олиш пойгасида пешқадамлик қилмоқда.
19 ёшли футболчининг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Жорже Мендеш ўз мижозини "қироллик" клубига ўтишга ундамоқда, дея хабар беради Transfer News Live нашри El Nacional'га таяниб. Иқтидорли португалиялик футболчи учун "Барселона" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
"Порту" Родригу Мора учун тахминан 40 миллион евро талаб қилмоқчи. Якунланган мавсумда футболчи "аждарлар" таркибида Португалия чемпионига айланди. Умуман олганда, ушбу вундеркинд жорий мавсумда барча турнирларда 44 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













