Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

“Севинч” кубок ярим финалининг дастлабки учрашувида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Бугун "Севинч" жамоаси Ўзбекистон Кубоги-2016 ярим финалининг дастлабки учрашувида Муборакнинг “Машъал W” жамоасига қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозаларга голлар киритилмади. “Машъал W” жамоаси ҳимояда яхши ҳаракат қилиб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб турди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидан футболчиларимиз катта босим билан олдинга ўтишди. Ўйин деярли мезбонларнинг жарима майдонида кечди. Ҳисоб жамоамиз томонидан 51-дақиқада очилди. Учрашувдаги жамоамизнинг 1-голини ҳужумчимиз Нилуфар Қудратова киритди – 0:1.

Орадана 5 дақиқа ўтиб, яъни 56-дақиқада жамоамиз сардори ва ҳужумчиси Зебо Жўраева орадаги ҳисобни битта тўпга оширди – 0:2.

Бу голлардан кейин ҳам футболчиларимиз ҳужум қилишда давом этишди ва натижада 59, 64-дақиқаларда “Машъал W” жамоаси дарвозасига яна иккита гол киритишди – 0:4.

Учрашувнинг қолган дақиқалари тенг курашларда давом этди. Дарвозаларга бошқа голлар киритилмади.

Шундай қилиб, жамоамиз бу йилги Ўзбекистон Кубоги – 2016 финали йўлланмасини деярли қўлга киритди. Эртага мазкур жамоалар ўртасида ярим финалнинг жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

Қуйида учрашув қайдномаси билан танишинг:

XV Ўзбекистон Кубоги, ярим финал дастлабки учрашуви

“Машъал W” (Муборак) – “Севинч” (Қарши) 0:4 (0:0)

Голлар: Нилуфар Қудратова, 51′-0:1, Зебо Жўраева, 56′-0:2, Ильвина Аблякимова, 59′-0:3, Саида Хандамова, 64′-0:4

06.11.2016. “Геолог” стадиони. Соат 14:00да

Бош ҳакам: Хушнудбек Атамуродов (Хива). Ёрдамчи ҳакамлар: Олимжон Абдухалимов (Навоий), Ҳуснора Жумаев (Қарши).
Захира ҳаками: Маржона Раҳматқулова (Шахрисабз)

Назоратчи: М.А.Шарипов (Бухоро). ЎзАФА вакили: А.Б. Файзиев (Тошкент)

“Машъал W”: 23.Сарвиноз Эргашева, 4.Джесика Кручинина, 15.Мафтуна Панжиева, 18.Шахноза Шакирова (с), 17.Шоира Қултураева, 13.Шахноза Қурбонова, 20.Маҳлиё Назарқулова, 12.Сўғдиёна Алламуродова, 14.Гулзода Амирова (9.Феруза Бобохўжаева 64), 7.Лайло Тошева (11.Севара Нормуродова 64), 5.Сабина Омонова.

“Севинч”: 16.Матлуба Абдирасулова, 18.Камола Рискиева, 20.Зумрат Назарова, 3.Мафтуна Шойимова, 11.Шахзода Жамолова, 4.Саида Хандамова, 25.Ильвина Аблякимова, 23.Нилуфар Қудратова, 9.Маҳлиё Сарикова, 17.Танзиля Зарбиева (22.Малика Бурханова 28), 10.Зебо Жўраева (с).

Огоҳлантириш: Камола Рискиева 12, Саида Хандамова 23.

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 21:00, 06.11.2016.
Ўқилди: 6654 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6624]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3109]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3035]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2206]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2008]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1918]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1808]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1753]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1596]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1551]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик