Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Тарихдаги илк сенатор-чемпион Пакьяо боксдан кетмаслигини билдирди

Баҳо:
+ | -

Филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо WBO версияси бўйича жаҳон чемпионлиги учун жангда америкалик Жесси Варгасни мағлубиятга учратганидан сўнг фаолиятини давом эттиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у беллашувдан сўнг ESPN телеканалига маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».

6 ноябрь, якшанбага ўтар кечаси Пакьяо Лас-Вегасда бўлиб ўтган 12 раундли жангда ҳакамларнинг якдил қарорига кўра очколар бўйича ғолиб чиқди ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритган тарихда биринчи сенатор бўлди.

У жорий йил апрель ойида америкалик Тимоти Брэдлини мағлуб этганидан сўнг Филиппин сенатига сайловлар туфайли боксдаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилганди. Бироқ кейинчалик бу фикридан қайтди ва августда Варгас билан жанг учун шартномани имзолади.

«Келгуси беллашув бўйича промоутерим Боб Арум билан гаплашиб кўраман. Жанг ким билан бўлишини билмайман, лекин мухлислар истаган рақиб билан рингга чиқишга тайёрман», — деди 37 ёшли спортчи.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 02:00, 07.11.2016.
Ўқилди: 7077 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.