Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка - Венесуэла
01/07 05:00 Мексика - Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

"Севинч" ва "Металлург W" Ўзбекистон Кубоги-2016 финалида ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Кеча XV Ўзбекистон Кубоги ярим финали жавоб учрашувида “Севинч” жамоамиз “Машъал W” жамоаси билан яна баҳс олиб борди. Учрашувда ҳисоб очилмади, дея хабар беради "Севинч" жамоасинин расмий сайти.

Бўлиб ўтган иккала учрашув натижасига кўра, "Севинч" Ўзбекистон Кубоги-2016 финалига чиқди.

Учрашув тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, бугунги учрашув кеча бўлиб ўтган шиддатли учрашувга асло ўхшамади. Бугун ҳам катта маҳорат ва тажрибага эга бўлган қаршилик қизлар, рақибнинг кўп вақтларда олдинга ўтишига йўл қўймади. Улар кўпроқ тўп билан муомала қилишди. Уюштирилган ҳужумларда дарвозаларни нишонга олиш ҳеч кимга насиб этмади.

Шундай қилиб, ярим финалнинг иккала учрашуви натижасига биноан "Севинч" кубок финалига йўлланмани қўлга киритди.

Ўзбекистон Кубоги-2016 финал учрашуви 14 ноябр куни Тошкентда “ЖАР” стадионида бўлиб ўтади. Бунда “Севинч” ҳамда Бекободнинг “Металлург W” жамоалари ўзаро беллашади.

XV Ўзбекистон Кубоги, ярим финал жавоб учрашуви

“Севинч” (Қарши) – “Машъал W” (Муборак) 0:0

07.11.2016. “Геолог” стадиони. Соат 08:00да

Дастлабки учрашув: 4:0

 

Бош ҳакам: Хушнудбек Атамуродов (Хива)

Ёрдамчи ҳакамлар: Олимжон Абдухалимов (Навоий), Маржона Раҳматқулова (Шахрисабз)

Захира ҳаками: Ҳуснора Жумаев (Қарши)

Назоратчи: М.А.Шарипов (Бухоро)

Севинч”: 1.Ольга Кахарова, 6.Мафтуна Шойимова, 11.Шахзода Жамолова, 77.Шодия Тошева, 22.Малика Бурхонова, 7.Феруза Турдибоева, 25.Ильвина Аблякимова, 9.Малика Сарикова, 17.Танзиля Зарбиева, 23.Нилуфар Ыудратова, 10.Зебо Жщраева (с).

Захира: 16.Матлуба Абдирасулова, 12.Лайло Тилавова, 5.Маҳлиё Юсупова, 19.Шохида Тожиддинова, 20.Зумрат Назарова.

Машъал W”: 1.Мафтуна Жонимқулова (23.Сарвиноз Эргашева 53), 9.Феруза Бобохўжаева, 11.Севара Нормуродова, 15.Мафтуна Панжиева, 18.Шахноза Шакирова (с), 17.Шоира Қултураева, 13.Шахноза Қурбонова, 20.Маҳлиё Назарқулова, 12.Сўғдиёна Алламуродова, 14.Гулзода Амирова, , 5.Сабина Омонова.

Захира: 7.Лайло Тошева, 4.Джесика Кручинина.

Огоҳлантириш: Танзиля Зарбиева 51.

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 10:07, 07.11.2016.
Ўқилди: 7077 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.