"Барселона" яримҳимоячиси Андрес Иньеста Испания чемпионатининг 14-турида "Реал"га қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин, дея хабар беради Mundo Deportivo.
Футболчининг ўзи оптимистик кайфиятда ва бу ўйингача тикланиш учун кучини аямаяпти.
Иньеста примеранинг 9-турида "Валенсия"га қарши учрашувда (3:2) тиззасидан жароҳат олган ва дастлабки текширувлар унинг 6-8 ҳафтага сафдан чиққанини кўрсатган эди.
"Барселона" ва "Реал" учрашуви 3 декабрь куни каталонияликлар майдонида бўлиб ўтади.