«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Иброҳимович Англиядаги ҳаёти ҳақида ўз фикрини маълум қилди.
«Манчестер ҳақида баъзи салбий фикрларни, об-ҳавоси ҳақида турли гапларни эшитганман. Аммо ҳозирча ҳаммаси жойида. Бу мен учун энг яхши шаҳар.
Мен Швециядан келганман. У ердаги вазият ҳам бу ердагидан аъло даражада эмас. Мен оддий оилавий йигитман. Оилам мен учун биринчи ўринда, қолганини аҳамияти йўқ» - деди Иброҳимович.