Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Интизомни бузган ЖАР бош мураббийи терма жамоадан четлатилди

Баҳо:
+ | -

Жанубий Африка Республикаси терма жамоасининг бош мураббийи Эфраим Машаба мамлакат футбол федерацияси қарорига кўра терма жамоада ишлашдан четлатилди.

Бунга сабаб сифатида, «интизомни бузганлик» айби кўрсатилди.

12 ноябрь куни ЖАР ўз майдонида, ЖЧ-2018 саралаши доирасида Сенегал термасини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ўйиндан сўнг Машаба матбуот анжуманига 1 соат кечикиб келди ва федерация раҳбарияти шаънига танқидий гапларни ёғдирди. Катта эҳтимол билан шу воқеа уни терма жамоадан четлатилишига сабаб бўлган.

Айни пайтда ЖАР ЖЧ-2018 саралашининг гуруҳ босқичида 4 очко жамғариб, Буркина Фасо билан пешқадам бўлиб турибди. 15 ноябрь куни терма жамоа Мозамбик билан ўртоқлик ўйинини ўтказади. Унда жамоани Машабанинг ёрдамчиси Оуэн да Гама бошқариб боради.

Манба: football.kulichki.net
Киритилди: 18:28, 14.11.2016.
Ўқилди: 8786 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3270]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2282]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [2000]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1938]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1910]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1794]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1777]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1762]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1705]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик