«Реал» футболчиси Марселонинг клубга келиб қўшилганига 10 йил тўлди.
«2006 йилнинг 14 ноябрь куни барча даврларнинг энг буюк клуби билан шартнома имзоладим. Энди орқага назар ташлар эканман, жамоадошларим, дўстларим, клуб ва мухлисларга миннатдорчилик билдираман.
10 йил оғир меҳнат, қувонч ва катта ғалабалар даври бўлди. Энди мана шу футболка ва герб учун курашни давом эттираман. Ўтган 10 йил учун раҳмат. Олға «Мадрид»!» - деб ёзди футболчи бу ҳақда ўз фейсбук саҳифасида.