"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси клуб билан шартномасини узайтиришга тайёр, аммо фақат янги йил байрамидан сўнг, дея хабар беради Испаниянинг Sport нашри.
Аргентиналик футболчи раҳбарият клубнинг бошқа футболчилари — Луис Суарес, Марк-Андре тер Штеген, Иван Ракитич ва Андрес Иньеста билан шартномаларни узайтириб бўлишини кутмоқда. Бу футболчиларнинг шартномалари камида 2021 йилгача узайтирилиши кутилмоқда.
Мессининг амалдаги шартномаси 2018 йилгача тузилган.