Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Бугун футбол. «Сўғдиёна» – «Насаф»

Баҳо:
+ | -

16 ноябр куни бошланган Олий лига 29-турининг сўнгги учрашуви бугун Жиззахда бўлади. “Насаф” бу сафар “Сўғдиёна” жамоаси билан баҳс юритади. Учрашув “Сўғдиёна” марказий стадионида соат 14:00да бошланади.

ЎзПФЛ 29-тур. 19.11.2016.
“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Насаф” (Қарши)
“Сўғдиёна” марказий стадиони. 14:00да
Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов (Навоий),
Қанот ҳакамлари:  Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент)
Захира ҳаками: Бахтиёр Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент).

Бугунги учрашувда “Насаф” жамоамиз ижобий натижага эришса, ўз тарихида 10-марта бронза совринини қўлга киритиши мумкин. Қаршиликларнинг бу совринни қўлга киритиши учун ҳаттоки дуранг натижа ҳам қониқтиради. Аммо “аждарлар” мавсумни юқори нотада якунлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйишган.

“Насаф” ўз тарихида бунгача 2000, 2001, 2005, 2006, 2009, 2010, 2013, 2014 ва 2015 йиллар бронза медали совриндори бўлган. Кўриб турганингиздек, қаршиликлар қаторасига 4-марта, умумий ҳисобда тўққизинчи марта ушбу совринни қўлга киритишга жуда яқин турибди.

Бугун “Сўғдиёна” – “Насаф” жамоалари  чемпионатдаги ўзаро 32-учрашувини ўтказишади. Ўтказилган 31 учрашувда жамоамиз 24 марта, мезбонлар 6 марта ғалаба қучишган. Фақат 1 учрашувда дуранг натижа қайд этилган холос.

Жиззахда эса мазкур жамоалар шу кунгача ўзаро 15та учрашувда майдонга тушишган. Бу учрашувларда 5 марта “Сўғдиёна” жамоасининг, 10 марта “Насаф”нинг қўли баланд келган. Жиззахдаги учрашувларда дарвозаларга жами 41та гол киритилган. Голлар нисбати бўйича ҳам устунлик Бердиев шогирдлари томонида – 14:27.

Аксарият мавсумларда олий лигада қолиш учун курашган “Сўғдиёна” жамоаси бу йилги чемпионатни ажойиб тарзда ўтказмоқда. Буни баҳс мезбонларининг чемпионат турнир жадвалининг 10-поғонасини эгаллаб туришгани кўрсатиб турибди. Бугун шунингдек, ўз вақтида бир жамоа шарафини ҳимоя қилишган икки собиқ футболчи, мураббий сифатида ўз шогирдларини майдонга бошлаб тушишади.

Хуллас, бугун стадионга ташриф буюрган футбол ишқибозлари ажойиб футбол ўйинига гувоҳ бўлишларига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Зеро, чемпионатимизнинг сўнгги учрашувлари доимо шундай қизиқарли ўтади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 09:46, 19.11.2016.
Ўқилди: 6093 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.