Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Ла лига. «Барселона» ўз уйида очко йўқотди

Баҳо:
+ | -
"Малага" "Барселона"га ноқулай рақиб бўлишда давом этмоқда. Каталонияликлар ўз майдонларида ушбу жамоани мағлуб эта олишмади.

"Кўк-анорранглилар" бош мураббийи ФИФА кунлари туфайли Жанубий Америкадан қайтган Лионель Месси ва Луис Суаресга дам беришга қарор қилди. Уларсиз жамоанинг ўйини у қадар яхши чиқмади.

Шунга қарамай Луис Энрике шогирдлари рақиб дарвозаси олдида бир нечта хавфли вазиятларни яратишди. Кўп вазиятларда "Малага" дарвозабони Идрисс Камени ишончли ўйнаган бўлса, бир вазиятда ҳакамлар "Барса"ни тоза голдан маҳрум қилишди. Ўйин сўнгида қанотдан етказиб берилган узатмага Гомеш бош билан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди ва уни Пике дарвозага жойлади. Аммо лайнсмен байроқчасини кўтариб, голни бекор қилди. Бу вазиятда ҳеч қандай офсайд йўқ эди.

Малагаликлар 69-дақиқадан бошлаб майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қила бошлаган бўлсалар, қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонларнинг яна бир футболчиси майдондан четлатилди.

Ушбу дарангдан кейин "Барселона"нинг очколари 26тага етди. "Реал" бугун "Висенте Кальдерон"да ғалаба қозонса, асосий рақибидан 4 очкога илгарилаб кетади.

Испания Ла лигаси, 12-тур
Барселона – Малага 0:0 (0:0, 0:0)
Барселона – тер Штеген, Маскерано, Пике, Динь (Альба, 62), Суарес (Андре Гомеш, 68), Сержи Роберто, Рафинья (Ракитич, 77), Бускетс, Туран, Неймар, Пако Алькасер.
Малага – Камени, Торрес, Льоренте, Рикка, Вильянуэва, Форнальс (Дуда, 90), Хуан Карлос, Аньор, Онтиверос (Луис, 69), Росалес, Сандро Рамирес (Эн-Несири, 81).
Огоҳлантиришлар: Рикка (22), Онтиверос (62).
Четлатишлар: Льоренте (68), Хуан Карлос (90+7).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:12, 19.11.2016.
Ўқилди: 7566 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.