Ёзда «Валенсия» клубидан таклиф қилинган ҳужумчи Пако Алькасер «Барселона» ўйинига мослашиб кетолмаяпти.
«Малага» (0:0) клубига қарши ўйиннинг 10 – 41 дақиқалари оралиғида тўп футболчига умуман етиб бормаган. Алькасер жамоадошларининг ҳаракатини тушунмаган ва зарур пайтларда майдонда очила олмаган.