ПСЖ ва Кот Д'Ивуар терма жамоаси ҳимоячиси Серж Орье «Барселона» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
«Бу ҳақда эшитиш ёқимли, бироқ келажагим Парижда. ПСЖ билан яна 3 йиллик шартномам бор. Мен дунёнинг энг катта клубларидан бирида ўйнамоқдаман.
Хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламан. Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни ният қилганман.
Носир Ал-Хилайфий мени ёқтиради. У туфайли ПСЖга келганман. Агар бошқа президент бўлганда, вазият ўзгача бўлиши мумкин эди» - деди Орье Téléfoot эфирида.