«Челси» дарвозабони Тибо Куртуа ўтган мавсумдаги салбий натижаларда фақат бош мураббий Жозе Моуриньони айблаш ноўрин эканини айтди.
«Моуриньо менга «Челси»да ўйнаш имконини берди. У – юқори савиядаги мураббий.
Баъзан жамоанинг инқирозида фақат мураббий айбдор бўлмайди, аммо биринчи навбатда барчанинг нигоҳи унга қаратилади. Салбий натижаларда фақат мураббий эмас, футболчилар ҳам айбдор.
Ўтган мавсумда ўз имкониятимиздан анча паст даражада ўйнадик. Натижада Моуриньо истеъфога чиқарилди. Бироқ барибир чемпионатни 10-ўринда якунладик. Бу «Челси» учун жуда ёмон натижа бўлди» - деди Куртуа.