Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

“Металлург”: Эртага сўнгги турда – “Нефтчи”га қарши ўйнаймиз

Баҳо:
+ | -
Мамлакат миллий чемпионатининг сўнгги тур ўйинлари эртага бошланади. Бекободнинг “Металлург” жамоаси охирги учрашувни ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади.   Мазкур жамоалар чемпионатларимиз тарихида бугунгача 37 марта ўзаро куч синашишган. Устунлик беш карра мамлакат чемпиони – фарғоналиклар томонида. Водийликлар 23 та ўйинда ғалаба қозонган бўлса, бекободликлар 6 ўйинда зафар қучган. 8 та ўйинда эса кучлар тенг келган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 72:35. Бекободда ўтказилган ўйинларнинг 5 тасида мезбонлар, 6 тасида меҳмонлар ғалаба қозонишган. 7 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.   Бу йилги чемпионатнинг биринчи даврасида “Нефтчи” жамоа сардори Шукурали Пўлатов томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонди. Охирги турда бекободликлар таркибида “Локомотив”га қарши ўйинни дисквалификация боис ўтказиб юборган марказий ҳимоячи Исломжон Қобилов майдонга тушади.
Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 12:44, 21.11.2016.
Ўқилди: 4418 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.