19 ноябрь куни «Халл Сити» клубининг 17 ёшли ҳимоячиси Жошуа Таймон АПЛ ўйинларида дебют қилди.
«Сандерленд» клубига қарши ўйинда майдонга тушган футболчижамоаси билан тузган 2 йиллик шартномасига кўра, ҳафтасига бор йўғи 150 фунт (!) маош олиши маълум бўлди.
Бу Англия футболидаги энг паст маошлардан биридир. Қизиғи шундаки, маошининг миқдори бўйича ундан олдин турадиган жамоадоши Эрнандес бунча пулни 42 дақиқа давомида ишлаб топаркан.