ПСЖ ҳимоячиси Серж Орье Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Арсенал» клубига қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Буюк Британия африкалик футболчига виза бермади, чунки унга қарши жиноий иш очилганини аниқлади.
«Бу аҳмоқлик, мени амалиётимда бундай воқеа юз бермаган. Олдин улар виза беришди, сўнгра уни бекор қилишди. Қандайдир жиноий иш очилганмиш. Аммо ҳали суд бўлмади, мижозимнинг айби исботланмади. Биз бу борада апелляция берамиз» - деди Орьенинг адвокати Ромен Ванни.