"Манчестер Юнайтед"нинг швециялик ҳужумчиси Златан Ибрагимович жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо айтган сўзларга изоҳ берди.
Португалиялик мутахассис швед футболчиси яна бир йил жамоада қолишини айтган эди.
"Ҳозирги вақтда биз ҳеч қандай муҳокама қилмаяпмиз. Шартномам ҳақиқатан ҳам бир йилга тузилгани ва яна бир йилга узайтириш имконияти борлигини тасдиқлайман. Ўзимни яхши ҳис қиляпман, яхши формадаман ва катта эҳтимоллар билан иккинчи йилга ҳам қолишим мумкин.
Шартномам автоматик равишда узайтирилади, ҳаммаси ҳозиргидек давом этса, ҳа, "Юнайтед"да қоламан", - дейди Иброҳимович.