"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Андерсон "Олд Траффорд"даги ҳаётини ва тўрт карра Англия чемпиони бўлганини фахр билан эслайди.
"Мен "Юнайтед"да ҳамма нарсани ютганман. Мен - Премьер-лиганинг тўрт карра чемпиониман, аммо Жеррарддай , дунё футболида из қолдирган футболчи бир марта ҳам бўла олмаган. "Юнайтед"да жаҳон чемпиони бўлганман, чемпионлар лигасида ғолиб бўлганман. Бу мусобақа финалида уч марта ўйнаганман.
Клубга келганимда ҳамма мени қўллаб-қувватлаган. Биз ҳаммамиз доим ҳазиллашар эдик, жамоадаги йигитлар ажойиб эди. Ҳозиргача бу клубни севаман, мен учун "Юнайтед" - дунёда биринчи рақамли!
Мен эндигина 28 ёшга тўлдим ва эришган натижаларимдан фахрланаман. Бунинг учун "МЮ"дан миннатдорман
Жамоамиз ақлбовар қилмас таркибга эга эди, бизда Криштиану Роналду, Тевес, Руни, Нани, Гиггз, Жи-сун Пак, Скоулз, Каррик, Фердинанд, Эвра… ва бошқа ўйинчилар бор эди", - эслайди Андерсон.